Ўзбекистон телевидениесининг таниқли журналисти Соҳибжон Алижонов 55 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг ҳамкасблари хабар бермоқда.
Соҳибжон Алижонов Фарғона вилоятининг Бағдод туманида туғилган. Дастлаб "Давр" информацион дастури, кейин эса "Ўзбекистон24" каналида ўзининг таҳлилий, танқидий чиқишлари билан танилган.
Унинг ҳамкасблари берган маълумотларга кўра, журналистнинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.