Поиск
RUUZ

Криминал

Ўзбекистонга олиб кирилаётган Африка филининг тиши чегарада тўхтатиб қолинди

Cobalt автомобили ўриндиғининг ост қисмига яшириб, 180 дона буғу шохларини ҳам ноқонуний олиб ўтишга уринган.

151views0replies
0

Давлат божхона қўмитаси

"Ғишткўприк" чегара божхона пости орқали ҳаракатланган автомашинадан Африка филининг тиши ҳамда 180 дона буғу шохлари топилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, "Ғишткўприк" чегара божхона пости орқали ҳаракатланиб, хориж давлатидан Ўзбекистонга кириб келган фуқаро бошқарувидаги Cobalt русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилган.
Натижада автоулов ўриндиғининг ост қисмига яширинча жойланган умумий қиймати 32 млн сўмлик 180 дона буғу шохлари ва 1 дона фил тиши топилган. Аниқланишича, буғу шохлари ва фил тиши йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
151views0replies
0

Комментарии