Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда ўғил ва қиз фарзандларини сотмоқчи бўлган икик аёл қўлга олинди

Улардан бири ўғил фарзандини $40 минг, бошқаси эса қиз фарзандини $20 мингга пулламоқчи бўлган.

246views0replies
0

Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар томонидан ўз фарзандини сотиш ҳолатлари аниқланган.
Жумладан, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида туғилган 36 ёшли аёл жорий йилнинг 3 февраль куни туғилган ўғил фарзандини 40 минг долларга сотаётган вақтда ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланган.
Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшовчи аёл ҳам 2 ойлик қиз фарзандини Тошкент шаҳрида 20 минг долларга сотишга келишиб, ушбу суммадан 11500 долларни олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
246views0replies
0

Комментарии