Поиск
RUUZ

Общество

Андижонда мактаб ходимларини ободонлаштириш ишларига жалб қилган раҳбарга жарима белгиланди

Барча мактабларнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарлари ва техник ходимларини ободонлаштириш ишларига жалб этишни таъминлаш бўйича Telegram орқали топшириқ берганлиги аниқланган.

345views0replies
0

t.me/xalq_dardiuz

Ижтимоий тармоқларда Асака туман Мактабгача таълим ва мактаб бўлими мансабдорлари томонидан ишчи ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги акс этган хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Давлат меҳнат назорати инспекцияси бошлиғи ўринбосари М.Нуралиев томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 29 март куни Асака тумани Мактабгача таълим ва МББнинг котиби вазифасида ишловчи Н. Комилов томонидан туман ХТБга қарашли умумьталим мактабларнинг директорларига Telegram орқали топшириқ бериб, унда барча мактабларнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарлари ва техник ходимларини 30 март куни соат 8:00 да "Улуғбек" МФЙ Наврўз даҳасида бўлиб ўтаётган ободонлаштириш ишларига жалб этишни таъминлаш бўйича топшириқ берганлиги аниқланган.
Н.Комилов билан ўтказилган суҳбат давомида ҳақиқатдан ҳам мактаб хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарлари ва техник ходимларига топшириқ берилганлиги айтилган. Ушбу топшириқни бўлим мудирининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Ш. Қурбонов буюрганлигини маълум қилган.
Ш.Қурбонов ҳозирги кунга қадар бўлим мудир лавозимига тайинланмаганлигини важ қилиб, шу сабабли ўз мансабидан фойдаланган ҳолда ободонлаштириш ишларига мактабларнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарлари ва техник ходимларини жалб этиш бўйича оғзаки топшириқ берганлиги аниқланган.
Ўрганиш давомида ободонлаштириш ишларига жалб қилинган 30 нафар ходим шу куни "Наврўз" даҳасида тут кўчати экканликлари, бироқ ушбу ишларга мажбурланмаганликларини айтган.
Юкоридаги ҳолат юзасидан хўжалик ишлари бўйича ўринбосар Ш.Қурбоновга нисбатан МЖтКнинг 49-моддаси 1-кисмига асосан, БҲМнинг 10 баробари, яъни 3 000 000 сўм миқдорда маъмурий жарима жазоси тайинланган.
345views0replies
0

Комментарии