Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент метросининг ер усти бекатларини номлаш овозга қўйилди

"Дўстлик-Қўйлиқ" ва "Олмазор-Сергели" йўналишларидаги 19 та бекатга ном бериш бўйича таклифлар йиғилди.

418views0replies
0

geonom.tashkent.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, 2022 йил 5-11 декабрь кунлари Тошкент шаҳар метрополитени ер усти линиясининг "Дўстлик-Қўйлиқ" ва "Олмазор-Сергели" йўналишларидаги 19 та бекатига ном бериш бўйича таклифлар йиғилди.
Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича таклифлар тайёрлаш давомида маҳаллий аҳоли фикрини ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳлини овоз бериш йўли билан ушбу жараёнда иштирок этишга таклиф қилади.
Овоз бериш жорий йилнинг 4 апрель кунидан 18 апрелга қадар давом этади. Овоз бериш учун ушбу ҳаволага киринг.
418views0replies
0

Комментарии