Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда иккита масжиддан одамларнинг пулларини ўғрилаб кетган шахс қўлга олинди — видео

Аввал ҳам масжидлардан пул ўғрилаш билан шуғулланиб юрган шахс бу сафар яна икки кишини тунаб кетди.

214views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкентда жойлашган масжидларда икки нафар фуқаронинг пуллари ўғрилаб кетилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, "Новза" жоме масжидига намоз ўқиш учун келган фуқаро ўз курткасини масжид таҳоратхонасидаги кийим илгичга илиб, ўзи таҳорат олиш учун кириб кетган. Аммо, фуқаро қайтиб чиққанида чўнтагидаги 6,8 млн ва 200 АҚШ доллари пули йўқлигини билиб, ИИБга мурожаат қилган.
Олиб борилган суриштирувлар давомида мазкур жиноятни содир этган шахс қўлга олинган. Аниқланишича, қўлга олинган шахс аввал судланиб чиққан бўлиб, илгари ҳам бир нечта масжидларга бориб, яширин равишда ўзгаларнинг моддий бойликларини ўғрилаб келгани аниқланган.
"Масжидга бориб, таҳоратхонасига кириб, курткасининг ички чўнтагида 100 минг сўмлик пуллар турган эди. Пулларни олиб, кўчага чиқиб кетдим. "Қозиробод" масжидига ҳам бордим. Таҳоратхонада курткамни илаётган вақтимда бошқа куртка ҳам бор экан. Унинг чўнтагида 1 млн сўмдан кўпроқ пул бор экан. Уни ҳам олиб, ишлатиб юбордим", - дейди қўлга олинган шахс.
Мазкур шахсга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
214views0replies
0

Комментарии