Поиск
RUUZ

Криминал

Март ойида 22 млрд сўмга яқин электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖлар аниқланди

Энг кўп электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари Фарғона, Наманган, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида маълум бўлди.

114views0replies
0

Энергетика вазирлиги

Жорий йилнинг март ойида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 510 та ҳолатда 46,2 млн кВт/соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.
Унга кўра, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида тизимга 21,9 млрд сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 231 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Энг кўп электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари Фарғона, Наманган, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида аниқланган.
Намангандаги "М.С.С." МЧЖга қарашли метал маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи цехда 1,6 млрд сўм, Самарқанддаги "М.К." МЧЖда 898 млн сўм, Фарғонадаги "Д.К." МЧЖда 349 млн сўм миқдорида қайта ҳисоблаш ишлари амалга оширилди.
"Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди. Ҳудудларда назорат тадбирлари давом этмоқда", — дейилади хабарда.
114views0replies
0

Комментарии