Поиск
RUUZ

Общество

Қаршида номаълум шахслар томонидан 30 туп дарахт кесиб кетилди

Қашқадарё вилояти Табиат ресурслари бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

102views0replies
0

t.me/ekologuz

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳар "Табассум" МФЙ ҳудудида кўп йиллик тут ва қарағай дарахтлари кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси маълумот берди.
Текширув давомида "Табассум" МФЙ ҳудудида 30 туп ҳар хил турдаги ва диаметрдаги дарахтлар ноқонуний кесиб ташланганлиги аниқланган. Шунингдек, ушбу ҳолат бўйича "Табассум" МФЙ раисидан сўралганда, дарахтлар тунда ким томонидан кесилганлигини билмаслигини айтган.
Мазкур ҳолат бўйича табиатга, ўсимлик дунёсига 151 млн 650 минг сўм зарар етказилгани аниқланган ҳамда расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ўтказилган.
102views0replies
0

Комментарии