Поиск
RUUZ

Общество

Меҳрибонлик уйида тарбияланувчи қизлар билан жинсий алоқада бўлган мансабдорларнинг иши қайта кўриб чиқилади

Уларга нисбатан чиқарилган аввалги суд қарори бекор қилинди.

582views0replies
0

sud.uz

Олий суд Матбуот хизматининг хабар қилишча, бугун, 3 апрель куни Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги ажримини А. М. ва А.Қ.га оид қисмини бекор қилиб, ишни янгитдан апелляция инстанцияси судида кўриш учун юбориш тўғрисидаги Хоразм вилоят прокуратурасининг кассация тартибидаги протести келиб тушди.
Қайд этилишича, ушбу протест Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида жорий йилнинг 6 апрель куни Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, А. М. ва А.Қ.га аввалроқ 1,5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланганди.
582views0replies
0

Комментарии