Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда фермерларни рўзасини очишга мажбурлагани айтилган ҳокимга чора кўриш сўралди

Ижтимоий тармоқда Косон тумани ҳокими йиғилишда фермерларнинг ишламаётганини танқид қилиб, уларни рўзасини очишга мажбурлагани ҳақида хабарлар тарқалди.

363views0replies
0

Косон тумани ҳокимлиги

Аввалроқ, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Facebook'даги саҳифасида Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораев ўзи чақирган мажлисда рўзадорларни рўзасини очишга мажбурлагани ҳақида пост жойлади.
Унинг ёзишича, ҳолат 31 март куни Косон тумани ҳокими қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўтказган йиғилишда содир бўлган.
UzNews.uz мухбири ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Аҳрор Сидиқов билан боғланди. Унинг айтишича, йиғилиш ҳақиқатда бўлиб ўтган. Аммо, рўзадорларнинг рўзаси мажбуран очирилгани ҳали аниқ эмас. Бу бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Косон тумани ҳокимлиги ҳам ҳолатни рад этди. Ҳокимлик матбуот котиби йиғилиш фермерлар учун ўтказилмаганини айтди.
"Мен билганим, йиғилиш ҳақиқатда ўтказилган аммо, фермерлар учун эмас. Ҳуқуқ фаоли ёзган постнинг ҳаммаси ҳам асосли эмас. Қандай қилиб рўзадорнинг рўзасини мажбуран очиш мумкин? Бу зўравонлик-ку", - дейди у.
Ижтимоий тармоқларда ҳолат кенг муҳокамаларга айланганидан сўнг Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Бош прокуратурадан ҳолат юзасидан ўрганиш олиб бориш ва ҳокимга чора кўришни сўради.
363views0replies
0

Комментарии