Поиск
RUUZ

Общество

Пойтахт ҳокимлиги шаҳарда ёмғир сувлари тошиб кетиши сабабини маълум қилди

Кеча кучли ёмғир ортидан кўчалар, метро ва ҳатто одамларнинг уйларигача сувлар тўпланиб кетди.

760views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2 апрель куни 2 соат давомида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида 20 мм ёмғир ёғди ва бу апрель ойи учун белгиланган умумий меъёрнинг, яъни 60 мм.нинг учдан бир қисмига тенг. Қайд этилишича, Тошкентдаги лотокларнинг ўртача диаметри 300 мм.га тенг. Улар ёғингарчилик сувларини коллекторлар ва каналларга етказади.
Лотоклар бир пайтнинг ўзида бундай катта оқимни қабул қилишга мўлжалланмагани боис, шаҳардаги бир неча манзилгоҳларда сув тўпланиши кузатилди.
Бу ҳолатни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида, Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ва унинг туман бошқармалари, коммунал соҳа тизимлари, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Ички ишлар бош бошқармасининг 500 дан ортиқ ходимлари ва 100 дан ортиқ махсус техникалари жалб этилиб, соат 23:00 гача барча манзиллардаги ҳолатлар бартараф этилди.
760views0replies
0

Комментарии