Поиск
RUUZ

Общество

Хоразмда зўравонликка учраган қизларнинг хавфсизлиги таъминланди – Саида Мирзиёева

Мирзиёева мазкур ҳолатга бефарқ бўлмай, бу кейс юзасидан фуқаролик позициясини билдирган барча ОАВ ва фаолларга миннатдорлик билдирган.

423views1replies
1

Facebook

Аввалроқ, Саида Мирзиёева  Бош прокуратурадан мазкур ҳолатга алоҳида эътибор қаратиб, синчиклаб ўрганишни ва ҳуқуқий баҳо беришни сўраган эди.
Президент администрацияси шўба мудири Саида Мирзиёева ҳолат юзасидан Хоразмдаги болалар уйининг уч нафар жабрланган қизларнинг хавфсизлиги таъминланганини маълум қилди.
Уларнинг хавфсизлиги, руҳий ва жисмоний тикланиши ҳозирда устувор масала. Шу билан бир вақтда бу каби вазиятларда ҳаракат қилиш ва, энг асосийси, уларнинг олдини олиш тизимини яратиш устида ишлашимиз керак. Қонунларни қатъийлаштириш ва зўравонликка мутлақ тоқатсизлик нормаларини яратиш вақти келди. Барча даражаларда,- дея изоҳ қолдирган ўзининг телеграм каналида.
Шунингдек, Саида Мирзиёева бефарқ бўлмай, бу кейс юзасидан фуқаролик позициясини билдирган барча ОАВ ва фаолларга миннатдорлик билдирган.
Бу вазиятда менга умид бағишлайдиган бирдан-бир жиҳат борки, у ҳам бўлса ошкоралик ва фуқаролик жамиятининг овози. Эҳтимол, бусиз атрофда бўлаётган воқелардан ожизларча бехабар бўлиб қолардик.
Зўравонлик доим бўлган, лекин айнан ҳозир очиқлик туфайли ушбу ҳодиса ҳақида баланд овоз билан гапиряпмиз ва бунга қарши курашиш учун реал ресурсларимиз пайдо бўлди.
Ўзбекистон сўз ва медиа эркинлиги борасида зиммасига олган мажбуриятлари, бу жараён барча учун жуда оғриқли кечаётган бўлсада, ўз мевасини бермоқда. Тизим бир кунда барпо этилиб қолмайди, бу узоқ йўл ва манфаатлар курашидир. Ва бугун муаммоларни эркин кўтараётган овоз ҳар қачонгидан ҳам баланд янграмоқда.
Қолаверса, Мирзиёева амалда ишлайдиган одил судлов тизимини яратиш йўлида бирлашишга чорлаган.
423views1replies
1

Комментарии