• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 апреля 2023

Тошкентдаги "дом"ларнинг биридаги балконлар кучли ёмғир сабаб қулаб тушди

Ҳокимлик ҳолат юзасидан маълумот берди.

719
0
Яккасарой тумани ҳокмииги

Бугун, 2 апрель куни кучли ёғингарчилик кузатилганлиги сабабли ижтимоий тармоқларда Яккасарой тумани Бобур кўчасида жойлашган 1963- йилда қурилган 59-уйнинг 17-19-хонадонлари балкон қисми қулаб тушгани ҳақидаги хабар тарқалди.

Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳолат зудлик билан ҳокимлик, туман ФВБ қутқарувчилари ва Тошкент шаҳар ҳудудий уй-жой фондини назорат қилиш инспекцияси масъуллари томонидан ўрганилган.

Хонадон эгаларига ва уйнинг ички қисмига ҳеч қандай зарар етмаган.

Қайд этилишича, ҳолат бўйича тегишли ташкилотлар томонидан инструментал техник кўрикдан ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.Бу ҳақида кейинроқ тўлиқроқ маълумот берилиши маълум қилинди.

719
0