Хоразмда Адлия ва ФВБ бошлиқлари меҳрибонлик уйида тарбиячи қизлар билан жинсий алоқада бўлиб келгани ҳақида ва суд томонидан уларга нисбатан 1,5 йил озодликдан чеклаш (уй қамоғи) жазоси тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура ушбу ҳолат юзасидан Олий судга протест киритганини маълум қилди.
Бош прокуратура томонидан Хоразм вилоятидаги ҳолат билан боғлиқ жиноят иши бўйича чиқарилган суд ҳукми ва аппеляция инстанциясининг ажримлари қонунийлиги ўрганилган.
"Жорий йил 29 март куни судланган А.Машарипов ва А.Курязовларга енгил жазо тайинланганлиги ва бошқа ҳолатлар юзасидан Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судига протест келтирилган", дейилади Бош прокуратура хабарида.