Поиск
RUUZ

Общество

Хоразмда Адлия ва ФВБ бошлиқлари меҳрибонлик уйида тарбияланувчи қизлар билан жинсий алоқада бўлиб келгани маълум бўлди

Суд томонидан амалдорлар озодликка қўйиб юборилиб, уларга нисбатан 1,5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси берилган.

952views0replies
0

t.me/abdumalikovich_uzb

Хоразмда Адлия ва ФВБ бошлиқлари мехрибонлик уйида тарбияланувчи 15-16-17 ёшли қизлар билан 10 ой давомида жинсий алоқада бўлиб келгани маълум бўлди. Бу ҳақда Nemolchi.uz лойиҳаси маълум қилди.
Маълум қилинишича, меҳрибонлик уйи мудираси ўз ғамхўрлиги остида бўлган уч қизни танлаб олиб, 10 ой давомида (2021 йил майдан 2022 йил февралга қадар) моддий манфаат учун вилоят Адлия бошқармаси ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиқлари билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаган.
"Оилавий меҳрибонлик уйида давлат қарамоғига олинган қизлар қаттиқ жазоланар, овқатдан маҳрум қилинар ва катта ёшли эркаклар билан жинсий алоқа қилиш учун мажбур қилинган. Бунинг учун амалдорлар янги "она"нинг муаммоларини ҳал қилиб, унинг томонидан қонун бузилиши ҳолатларига кўз юмиб келган", - дейилади хабарда.
2022 йилнинг сентябрь ойида мазкур ҳолат юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтган.
Унга кўра, биринчи инстанция суди меҳрибонлик уйи мудирасини Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми "а" банди, 167-моддаси 2-қисми "г" банди ва 209-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилган. Суд унга 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.
Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ва фавқулодда вазиятлар бўйича туман бошқармаcи бошлиғи Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми ва Жиноят кодексининг эски таҳрирдаги 128-1-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилган. Уларнинг ҳар иккисига 1,5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган. 
Ўз навбатида Адлия вазирлиги ҳам ҳолатни кескин қоралаб, ўз муносабатини билдирди.
"Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда қайд этилган вазирлик ҳудудий бошқармаси раҳбарининг на қонунларга, на ахлоқ ва қадриятларга мос келмайдиган ҳаракатлари бизни чуқур ларзага солди. Ушбу жиноий ҳаракат ҳақида бизга маълум бўлган вақтидаёқ у лавозимидан озод этилган. Унга нисбатан тегишли суд ҳукми чиқарилиб, жиноий жавобгарликка тортилган.
Қонунчиликка кўра, судлар ўз фаолиятини давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларидан мустақил равишда олиб боради, ўз ҳукм-қарорларини мустақил равишда чиқаради. Шу сабабли Адлия вазирлиги собиқ ходимга нисбатан суд ҳукмини шарҳлаш ваколатига эга эмас", - дейилади муносабатда.
952views0replies
0

Комментарии