• 12 108 сум
    -52.75
  • 14 169 сум
    -9.44
  • 149 сум
    -4.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 108 сум
    -52.75
  • 14 169 сум
    -9.44
  • 149 сум
    -4.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 апреля 2023

Андижонда сохта 20 млн сўмни ҳақиқий 7 млнга пуллаётган шахслар ушланди

Келтирилишича, 5 нафар шахс тез фурсатларда бойиб кетишни кўзлаб, бу ишга қўл уришган.

732
0
Видеодан кадр

Андижонда пулларни сохталаштириб, тез фурсатда бойиб кетишни кўзлаган "шоввоз"лар қўлга олинди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган рейд тадбири давомида 5 нафар шахс сохта 20 млн сўмни ҳақиқий 7 млн сўмга алмаштираётганда қўлга олинган.

"Мазкур ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда",- дейилади хабарда.

732
0