Поиск
RUUZ

Общество

Open Budget'га овоз йиғишда мажбурий жалб қилинса, сенатнинг ишонч рақамларига мурожаат қилиш сўралмоқда

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси мажбурлов ҳолати юзасидан ўрганиш бошлади.

380views0replies
0

UzNews.uz

Сенат ахборот хизматининг хабарига кўра, "Ташаббусли бюджет"га овоз йиғиш учун ходимлар мажбурий жалб қилинаётганлик ҳолати ўрганилмоқда.
"Ташаббусли бюджет" лойиҳаси Давлат бюджетининг шаклланиши ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жараёнига аҳолини фаол жалб этиш ҳамда жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш мақсадида йўлга қўйилган.
Ўтган қисқа давр мобайнида ушбу лойиҳа доирасида жойларда кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Шу боис бугунги кунда мазкур жараён оммалашиб бормоқда. Шу билан бирга ижтимоий тармоқларда "Ташаббусли бюджет" учун айрим соҳа вакилларининг овоз йиғиш ишларига жалб қилинганлиги ҳолатлари кенг муҳокама қилинмоқда.
Шу муносабат билан мазкур масала Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси томонидан атрофлича ўрганилмоқда. Натижалари бўйича қўшимча равишда маълум қилинади, -дейилади хабарда.
Қолавера, мажбурий тарзда бирор бир меҳнатга жалб этиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келган ёки мазкур ҳолатдан хабардор бўлган аҳолидан [email protected], "1176" ҳамда "1092" рақамли "ишонч телефон"ларига мурожаат қилишлари сўралган.
380views0replies
0

Комментарии