• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 1 апреля 2023

Тошкентда бир-бирига туташ бўлган хонадонлар ёниб кетди — видео

Ёнғин деярли 1 соат давом этган. Воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи борган.

618
0
Видеодан кадр

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар қилишича, бугун, 1 апрель куни соат 01:45 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Пахтакор” МФЙда бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:31 да ўраб олинган ва соат 02:37 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида, "Кичик ҳалқа йўли" кўчасида жойлашган хонадон ошхонасининг 15 кв.м. майдонда том қисми, "Уйғур тор" кўчасида жойлашган хонадонларнинг 80 кв.м. майдонда томи ва ички қисми, 25 ва 20 кв.м. майдонда том қисмлари (жами хонадонларни 140 кв.м. майдони) ёнган.

Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

618
0