Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёда маҳалла раиси фуқаронинг кўзига уриб, кўзидаги пардани ёриб юборди — видео

Маълум бўлишича, фуқаро ўз таклифини ҳокимга айтмоқчи бўлиб борганида, маҳалла раиси бунга йўл қўймаган. Шу сабаб, улар ўртасида келишмовчилик юзага келган.

596views0replies
0

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 28 март куни Шўрчи тумани "Бахшитепа" МФЙда содир бўлган. Шу куни вилоят ҳокими томонидан ўтказилаётган сайёр қабулга ўз таклифи билан кирмоқчи бўлган фуқарони кўрган маҳалла раиси бу мурожаатдан ҳокимликни хабардор қилгани ва уйига кетаверишини айтган. Бу ҳолатдан фуқаро норози бўлиб ортга қайтиб кетган.
Шу куни фуқаро кечқурун маҳалла раисининг уйига у билан гаплашиб олиш учун борган. Аммо, орада жанжал чиқиб, маҳалла раиси фуқарони кўзига зарба берган.
"Гаплашиб оламиз деган маънода машинасига ўтирган эдим. Машинанинг ичида ҳам менга қўл узатди. Бошқа тарафдан укаси келиб, у ҳам зарба берди. Кўзим олдин ҳам травма олган эди. Кўзим ёрилиб кетибди, операция қилди. Ҳозир кўзимда сезиш қобилияти йўқ", - дейди жабрланувчи.
Маҳалла раиси қилган ишидан пушаймонлигини айтиб, жабрланувчидан кечирим сўради.
Шифокорнинг айтишича, етказилган жароҳат натижасида кўзнинг шох-пардаси ёрилиб кетган. Операция ўтказилганидан сўнг, беморнинг аҳволи яхши ҳолатга келган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
596views0replies
0

Комментарии