• 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 30 марта 2023

Жиззахда халқ таълими бўлими мансабдор шахслари 1,5 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағларини талон-торож қилди  

Халқ таълими бўлими мансабдорларига нисбатан ЖКнинг қатор моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

376
0
Иллюстрация

ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармаси материаллари асосида вилоят Давлат молиявий назорати бошқармаси томонидан ўтказилган текширув натижасида Мирзачўл тумани халқ таълими бўлими фаолиятида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Ўрнатилган тартиб-қоидаларга зид равишда ортиқча синфлар шакллантирилиши, таътил, иш ҳақи ва устама пуллари ортиқча тўланиши, қурилиш-таъмирлаш ишларида қўшиб ёзиш, умумий ўрта таълим мактабларидаги -моддий бойликларда камомадлар мавжудлиги ва бошқа ҳолатлар натижасида давлатга 1 млрд 593 млн сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳозирда Мирзачўл тумани халқ таълими бўлими мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

376
0