Поиск
RUUZ

Общество

1 майдан йўл ҳаракати қоидасини бузганлик учун жарима ошиши белгиланмоқда — рўйхат

БҲМ ошиши натижасида давлат хизматлари учун солиқлар, йиғимлар ҳам ошади.

381views0replies
0

UzNews.uz

1 майдан бошлаб давлат хизматлари учун солиқлар, йиғимлар, божлар, жарималар ва тўловлар миқдорини аниқлашда ишлатиладиган БҲМ 300 минг сўмдан 330 минг сўмга ошади.
Унга кўра, 1 майдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар қуйидагича белгиланади:
• Техник кўрик, "аптечка" — 165 минг сўм (айни вақтда 150 минг сўм);
• Хавфсизлик камарини тақмаслик — 165 минг сўм (айни вақтда 150 минг сўм);
• Ҳужжатсиз юриш — 330 минг сўм (айни вақтда 300 минг сўм);
• Суғуртасиз ҳайдаш — 330 минг сўм (айни вақтда 300 минг сўм);
• "Қизил" дан ўтиш — 660 минг сўм (айни вақтда 600 минг сўм);
• Нотўғри "парковка" — 660 минг сўм (айни вақтда 600 минг сўм);
• Телефонда гаплашиш — 990 минг сўм (айни вақтда 900 минг сўм);
• Рақамсиз ҳайдаш — 1 млн 650 минг сўм (айни вақтда 1 млн 500 минг сўм);
• Тезликни ошириш (20 км/с) — 330 минг сўм (айни вақтда 300 минг сўм);
• Тезликни ошириш (20-40 км/с) — 1 млн 650 минг сўм (айни вақтда 1 млн 500 минг сўм);
• Тезликни ошириш (+40 км/с) — 2 млн 970 минг сўм (айни вақтда 2 млн 700 минг сўм);
• Қарама-қарши ҳаракатланиш — 3 млн 300 минг сўм (айни вақтда 3 млн сўм);
• Маст ҳолда ҳайдаш — 8 млн 250 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 7 млн 500 минг сўм);
• Мастлик текширувидан бош тортиш — 4 млн 950 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 4 млн 500 минг сўм);
• Рухсатсиз "тонировка" — 8 млн 250 минг сўм (айни вақтда 7 млн 500 минг сўм);
• "Тонировка" дан бир йилда такроран рухсатсиз фойдаланиш — 13 млн 200 минг сўм (айни вақтда 12 млн сўм).
Эслатиб ўтамиз, янги тартибга кўра, 15 кун ичида жариманинг 50 фоизи ёки 30 кун ичида жариманинг 70 фоизи ихтиёрий равишда тўланганда, қоидабузар жариманинг қолган суммасини тўлашдан озод қилинади.
381views0replies
0

Комментарии