Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонада Nexia-3 мультирадар автомашинаси ва Москвич иштирокида ЙТҲ содир бўлди — фото

Москвич автомашинаси ҳайдовчиси йўл четида тўхтаб турган Nexia-3 мультирадар автомашинасининг ортидан келиб урган.

424views0replies
0

Фарғона вилояти ЙҲХБ

Жорий йилнинг 26 март куни Фарғона вилояти Қўштепа туманида соат 14:50 атрофида Nexia-3 мультирадар ҳамда Москвич автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди, дея UzNews.uz'га хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.
Аниқланишича, Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ оператор ҳайдовчиси, 1991 йилда туғилган сафдор М.А. Nexia-3 мультирадар автомашинасида Қўштепа тумани, Шаҳартепа МФЙ ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида (йўл четида тўхтаб турган ҳолда), ортидан ҳайдовчи 1991 йилда туғилган Х.З. бошқарувидаги Москвич автомашинасида эҳтиётсизлиги оқибатида келиб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада автомашиналар техник шикастланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
424views0replies
0

Комментарии