Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда маҳаллий авиақатновлар сони 2 бараварга оширилади

Миллий авиапаркка яна 20 та янги самолёт сотиб олиниб, авиачипта харажатларининг 25 фоизига субсидия берилиши белгиланмоқда.

207views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб бир қатор йўналишларда мунтазам маҳаллий авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда 5 та янги хусусий авиакомпания ташкил қилиниб, авиапарк 44 тага етган. Ўтган йили янги Самарқанд аэропорти «бешинчи осмон» режимида ишлашига ўтгани ҳисобига, ҳафталик авиақатновлар сони 46 тадан 78 тага, йўловчи оқими эса 6,5 мингдан 10 мингтага кўпайган.
Президент видеоселектор йиғилиши давомида ички рейслар тақчиллиги кузатилаётганлиги ва темир йўлда ҳафтасига 68 та қўшимча қатновга, 350 та янги вагонга талаб борлиги хусусида ҳам тўхталди.
«Қорақалпоғистон, Жиззах, Наманган ва Сурхондарёда сайёҳларга автобус етишмайди»,- деди давлат раҳбари.
Шу муносабат билан фуқаролик авиацияси раҳбарларига:
— йил якунига қадар 20 та қўшимча замонавий самолётларни олиб келиб, миллий авиация паркини 64 тага етказиш;
— авиақатновлар сонини ҳафтасига ҳозирги 461 тадан 700 тага етказиб, йиллик йўловчи ташишни 7,5 миллионга олиб чиқиш;
— 1 майдан бошлаб водий — Урганч, водий — Термиз, водий — Бухоро, водий — Самарқанд, Термиз — Нукус, Самарқанд — Урганч, Бухоро–Урганч каби йўналишлар бўйича мунтазам авиарейсларни йўлга қўйиш топширилди. Бунда, авиачипта харажатларининг 25 фоизига субсидия берилади ва бунга 60 миллиард сўм ажратилади.
Умуман, жами маҳаллий рейслар сони 2 баравар оширилиб, 100 тага етказилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
207views0replies
0

Комментарии