Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда биринчи автоматлаштирилган санитар-гигиеник шохобча ишга туширилди — фото

Мазкур шохобчада эркаклар, аёллар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган ҳожатхона ва ювиниш хоналари мавжуд.

240views0replies
0

uzbektourism.uz

Бугун, 29 март куни Миробод тумани, Локомотив кўчасида жойлашган санитария-гигиеник шохобчасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар бермоқда.
Ушбу шохобча эркаклар, аёллар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган ҳожатхоналар, ювиниш хонаси ҳамда ходимлар учун мўлжалланган хонани ўз ичига олган. Бу Ўзбекистондаги биринчи автоматлаштирилган санитар-гигиеник шохобча ҳисобланади.
Қайд этилишича, мазкур шохобчанинг бошқа шу сингари шохобчалардан асосий афзаллиги унинг автомат режимда ишлаши ва энг замонавий санитар-гигиеник мосламалар билан жиҳозланганлигидир. Қолаверса, унда жисмоний имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган шахслар, ёш болали ота-оналар қулай фойдаланишлари учун ҳам имкониятлар яратилган.
"Шохобчамиз автоматлаштирилган режимда ишлайди. Ҳар бир жараён учун алоҳида вақт белгиланган. Агар, масалан, ҳожатхонага кирган фуқаронинг саломатлигида бирор муаммо юзага келса ёки бошқа сабаб билан узоқ қолиб кетса, сигнал чалинади ва огоҳлантирилади. Шунингдек, аёллар ҳожатхонасида алоҳида автоматик тарзда ишлайдиган савдо бурчаги ташкил этилган. Бунда аёллар фарзандлари учун памперс ва шунга ўхшаш нарсаларни харид қилишлари мумкин. Шохобчамиз кун-у тун ишлайди”, - дейди тадбиркор Камолиддин Данабоев.
Қайд этиш керакки, айни дамда мазкур шохобчада иш ўринлари ҳам яратилмоқда.
Маълумот учун, 2017 йилда жами 200 та санитар-гигиеник шохобча фаолият юритган бўлса, 2022 йилга келиб уларнинг сони 7594 тага етди. Шулардан 3921 таси янги қурилган, 3673 таси эса қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилган.
240views0replies
0

Комментарии