Поиск
RUUZ

Общество

10 апрелдан Қамчиқ довони орқали туристик микроавтобус қатновини йўлга қўйишга рухсат этилади

Айрим автотранспортларни олиб киришда эса божхона имтиёзлари берилади.

95views0replies
0

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Қайд этилишича, 10 апрелдан хавфсизлик чораларини кўриб, "Қамчиқ" довони орқали туристик микроавтобус (15 кишигача), Жиззах довони, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ва микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат берилади.
Шунингдек, темир йўл ва автотранспорт соҳасида:
— 1 июнгача 34 та замонавий электричка сотиб олиш бўйича тендерлар якунланиб, йил охирига қадар камида 8 таси олиб келинади;
— 1 апрелдан туроператор, меҳмонхона ва ташувчиларга 10 ва ундан ортиқ ўриндиқли ҳамда ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган автотранспортни олиб киришда божхона имтиёзлари берилади;
— 2023 йилда сайёҳлик ташкилотларига ушбу автобусларни олиш учун 30 миллион доллар кредит ресурслари таклиф қилинади.
95views0replies
0

Комментарии