Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда бу йил электр энергияси ва газ нархи оширилмайди — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Шу билан бирга, аҳолининг турли қатламларига турли тарифларни қўллаш вариантлари кўриб чиқилади. Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосарига кўра, бойлар бозор нархида тўлаши керак.

163views0replies
0

АОКА

Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов Ўзбекистонда ойликлар ошиши ортидан газ ва электр энергияси нархлари ошадими деган саволга жавоб берди.
"Нархлар ошадими йўқми, аниқ айта олмайман. Лекин катта эҳтимол билан бундай бўлмайди. Албатта, фуқаролар учун ошмайди. Лекин бу мазкур масалани муҳокама қилмаяпмиз дегани эмас. Турли вариантларни кўриб чиқяпмиз, жумладан, қандайдир ижтимоий нормалар муҳокама қилиняпти.
Газ ва электр энергиясини кўп истеъмол қиладиган, қишнинг совуқ кунларида уйда футболка кийган бойлар бозор қийматини тўлаши керак. Ўйлайманки, адолатли бўлади", — деди Дилшод Султонов.
Унга кўра, ижтимоий реестрга киритилган, иш ҳақи кам бўлган фуқароларни рағбатлантириш, энергия ресурсларини тежаш зарур.
"Бундай тарифлар аксарият мамлакатларда амал қилади. Ўйлайманки, бир кун келиб бунга эришамиз", - дея қўшимча қилди Султонов.
Эслатиб ўтамиз, охирги марта газ ва электр энергияси тарифлари 2019 йилда оширилган эди.
163views0replies
0

Комментарии