Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда 85 ёшли бувисини ўлдирган невара қамалди

Ўрталарида келиб чиққан низо сабаб йигит бувисининг турли жойларига жароҳат етказган. Муштумзўр невара эса у вақтда маст ҳолатда бўлган.

403views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкентда бувисини уриб, ўлдириб қўйган йигитга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда "Замон" дастури хабар берди/
Иш ҳужжатларига кўра, судланувчи йигит ўзининг уйида маст ҳолатда бўлган ва 1938 йилда туғилган бувиси билан ораларида ўзаро низо келиб чиққан. Натижада судланувчи жабрланувчи танасининг турли жойларига қўллари билан жароҳат етказган. Тез тиббий ёрдам келгач, жабрланувчида биологик ўлим ҳолати қайд этилган.
Судланувчининг сўзларига кўра, йигит кекса аёлнинг ягона боқувчиси бўлган. Чунки 85 ёшли буви бир йилдан бери юролмаган. Йигит вақти-вақти билан спиртли ичимликлар ичган ва воқеа содир бўлган кун ҳам маст ҳолатда бўлган.
Бувим билан тахминан 10 йилдан буён бирга яшардик. Ота-онам вафот этган. Бувим 85 ёшда эди. Ўша куни аввал бувимни овқатлантирдим, ҳатто бир қадаҳ ароқ ҳам қуйиб бергандим. Эҳтиётсизлик туфайли бувимни йиқитиб қўйдим. Кейин жаҳлимни чиқаргани учун урдим. Эрталаб ўзини ёмон ҳис қилаётган эди. Мен дори бериб, тез ёрдам чақирдим ва ухлаб қолдим,- дейди судланувчи.
ЖИБ Миробод туман судида ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши кўриб чиқилди. Унга кўра, йигит ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми "д" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.
403views0replies
0

Комментарии