Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, «Байгули» МФЙдаги 17-мактаб ўқувчилари дарсга киритилмай, сим-карта сотиб олиш учун 10 минг сўмдан 20 минг сўмгача пул олиб келиш учун ўз хонадонларига жўнатилаётгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилаётгани ҳақида Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.
«Бугунги кунда кенг оммалашиб, халқ овозига айланиб бораётган "Open Budget" компаниясини бундай талқин қилиш, болалардан фойдаланишни оқлаб бўлмайди. Вазият вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Султонбеков томонидан назоратга олинди ва ўрганиш бошланди», — дейилади ҳокимлик хабарида.
Тошкент вилояти ҳокимлиги яқин соатларда ҳолат бўйича батафсил ва асослантирилган ахборот беришини маълум қилди.