Шавкат Мирзиёев Давлат мулкини хусусийлаштириш дастурини тасдиқлади, унга кўра 1001 та корхонанинг давлат улушлари очиқ кимошди савдолари орқали тўлиқ сотилади.
Бу рўйхатга дезинфекция пунктлари (178), савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари (95), қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш (73), нон ишлаб чиқариш (57), автосалонлар (36), ёқилғи қуйиш шохобчалари (35) ва бошқалар киради. Тўлиқ рўйхат билан бу ерда танишишингиз мумкин.
Сотиш учун чиқарилган акцияларнинг номинал қиймати 5,3 трлн.
Шунингдек, очиқ кимошди савдосига 1046 та кўчмас мулк объектлари қўйилади, шундан 363 таси давлат мулки ҳисобланади. Уларга умумий майдони 998,5 минг квадрат метр бўлган 583,8 гектар ер ва объектлар киради.
Пойтахтда жойлашган бундай корхоналар қаторида почта филиаллари, маъмурий бинолар, автотураргоҳлар, омборлар ва бошқалар бор. Тўлиқ рўйхат билан бу ерда танишишингиз мумкин.
Қайд этилишича, мазкур объектлар инфратузилма билан таъминланган ва аҳоли пунктлари яқинида жойлашган.
Ушбу объектларни сотишни тезлаштириш мақсадида объектларни сотишга тайёрлаш муддати 80 кундан 48 кунгача қисқартирилади.
Шунингдек, бевосита тадбиркорларнинг илтимосига биноан 2 минг квадрат метргача бўлган объектларни сотувга қўйишга рухсат берилади.