Поиск
RUUZ

Общество

"500 минг пора олган шифокор 5 йилга, давлат пулини талон-торож қилган ҳоким 1 йилга қамалди" — Адлия вазири бу ҳолатга муносабат билдирди

500 минг пора олган шифокор 5 йилга қамалган. Давлат мулкини талон-торож қилган шахс эса 1 йилдан ортиқ муддатга уй қамоғига олинган. Адлия вазири шунга ўхшаш суд қарорлари юзасидан тушунтириш берди.

825views1replies
0

Адлия вазирлиги

Адлия вазири Акбар Тошқулов иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Мулоқот давомида жиноятлар учун бериладиган жазонинг ижтимоий адолатлилик даражаси ҳақида ҳам маълумот берилди.
"500 минг пора олган шифокор 5 йилга қамалди, Асака тумани собиқ ҳокими Мансур Алихоновга эса суд томонидан1 йил-у 3 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Унга растрата йўли билан давлат мулкини талон-торож қилиш бўйича жиноят иши қўзғатилган. 500 минг пора олган одамга 5 йил бериляптида, жуда кўп миқдорда давлат мулкини ўзлаштирган мансабдорга кам муддат бериляпти. Бу жамиятда судга ва қонунчиликка нисбатан тоқатсизликни уйғотмайдими?"- дея журналист савол билан юзланди.
Акбар Тошқуловнинг сўзларига кўра, жиноятларнинг квалификацияси бўйича ҳар бир жиноятга нисбатан санкциялар белгиланган.
"Санкциялар доирасида суд ишлайди. Порахўрлик жинояти кичкина сумма бўлса ҳам бизда санкция жиҳатидан юқорироқ. Масалан, тасаввур қилинг, битта шифокор 100минг сўм пора олиб келмасанг, операция қилмайман деяпти. Уни оқибати юқорироқ, шунинг учун қонунларда шундай юқорироқ жазо қўйилган. Жамиятга таъсири жуда катта. Шу нуқтаи назардан ҳар битта моддани тўғри тушуниш керак",- дея таъкидлади адлия вазири.
825views1replies
0

Комментарии