• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 29 марта 2023

"Ёшлар" телеканалидаги кўрсатувда Қорақалпоғистон Республикаси вилоят дея кўрсатилди — видео

Телеканал маъмурияти бундай техник хато учун узр сўраб чиқди.

379
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, "Ёшлар" телеканалининг "Биз томонларда" деб номланган кўрсатувида Қорақалпоғистон Республикаси вилоят сифатида тилга олинди. Телеканал маъмурияти бунинг учун узр сўраб, хатоликка йўл қўйганларга нисбатан чора кўрилишини маълум қилди.

"28 март куни “Ёшлар” телеканали орқали соат 12:05 да Қорақалпоғистон Республикасидан тайёрланган “Биз томонларда” кўрсатуви намойиш этилган эди. Кўрсатувда монтаж жараёнидаги техник хатолик сабабли “Қорақалпоғистон Республикаси”нинг номи хато кўрсатилган.

Ушбу қўпол хатоликка йўл қўйилгани учун биз, "Ёшлар" телеканали жамоаси кўп сонли телетомошабинларимиздан узр сўраймиз. Ҳозир айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда", - дея узр сўради телеканал ходими ўзининг кейинги чиқишида.

Қайд этилишича, мазкур кўрсатув “Қорақалпоғистон Республикаси”нинг номи тўғриланган ҳолда кеча соат 18:33 да қайта намойиш этилган. Келгусида телеканалда бу каби ҳолатларнинг такрорланмаслиги юзасидан қатъий чоралар кўрилиши маълум қилинди.

379
0