Поиск
RUUZ

Криминал

ДХХ Фарғонада 18 млрд сўмлик газ ўғирлаш ҳолатини фош қилди — Видео

Газ хусусий оҳак заводларидан бирида ноқонуний равишда ишлатилган.

195views0replies
0

Видеодан кадр

ДХХнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси, “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали ва “Ўзбекнефтгазинспекция” Фарғона вилоят бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Қувасой шаҳрининг Ўрмиён қишлоғида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди, дея хабар бермоқда ДХХ матбуот хизмати.
Шу тариқа, маҳаллий хусусий корхона тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган ҳолда, табиий газга ноқонуний уланиб, 72 дона касаначилик ўчоқлари ёрдамида оҳак ишлаб чиқарган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ўтган йилнинг июнь ойидан жорий йилнинг март ойига қадар корхона томонидан 18 миллиард 314 миллион куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.
Давлатга етказилган зарар 18 миллиард 314 миллион сўмни ташкил этди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
195views0replies
0

Комментарии