Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда 21 нафар чақалоқ вафот этгани айтилган перинатал марказда бошқа бир чақалоқ вафот этди

Аввалроқ, мазкур марказда 21 нафар гўдак вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят ССБ бошқармаси бу хабарларни асоссизлигини маълум қилиб, бир нафар чақалоқнинг ўлими сабабини очиқлади.

318views0replies
0

Иллюстрация / UzNews.uz

Аввалроқ, Қашқадарё вилоятида фуқаро вилоят перинатал марказида турмуш ўртоғининг кўзи ёригани, аммо шифокорлар фарзандига яхши қарамаётгани, тамагирлик қилишаётгани, келганидан буён бу ерда 21 нафар бола вафот этганини айтиб, видеомурожаат қилиб чиқди. Вилоят ССБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур мурожаат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, мурожаат муаллифининг турмуш ўртоғи 1997 йилда туғилган Х.Д. 2023 йил 13 мартдан 17 мартгача Тошкент тиббиёт академиясининг туғруқ комплексида ҳомиладор аёллар патологияси бўлимида даволанган.
Аёл 2023 йил 16 мартда Республика она ва бола скрининг марказида скрининг ультратовуш текширувидан ўтказилган. Охирги ойларида Х.Д.да доимий оғриқ бўлган ҳамда у Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруққа тайёрлаш бўлимига даволаниш учун ётқизилган. 23 март куни йўлланма билан вилоят перинатал марказига "Тез тиббий ёрдам" машинасида олиб келинган ва шу куни Х.Д.нинг кўзи ёриган.
Чақалоққа ССВ томонидан тасдиқланган стандарт протоколлар асосида ёрдам кўрсатилган. Аммо шунга қарамасдан, 28 март куни гўдакда ўткир юрак ва нафас етишмовчилигидан биологик ўлим қайд этилган. Ўлим сабаби: “Neonатал сепсис. DVС синдроми. Нафас ва юрак етишмовчилигининг оғир даражаси. Морфофункционал етуксизлик. Муддатидан олдин туғилган чақалоқ".
Қайд этилишича, бошқарма ишчи гуруҳи томонидан мурожаат муаллифи ва вилоят перинатал маркази навбатчи тиббиёт ходимлари иштирокида мазкур ҳолат муҳокама қилинди. Мурожаат муаллифи даъво қилган тамагирлик билан боғлиқ ҳолатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ўрганилиб, қонуний баҳо берилиши маълум қилинган.
Аниқланишича, мурожаат муаллифи ўз чиқишида келтириб ўтган вилоят перинатал марказига келганидан буён бу ерда 21 нафар гўдак вафот этгани ҳақидаги хабар ҳеч қандай асосга эга эмас. Бошқарма ижтимоий тармоқ орқали тарқатилган бу каби ёлғон маълумотлар аҳоли, шу жумладан, перинатал марказда даволанаётган бемор аёллар ва уларнинг яқинлари орасида нотўғри тасаввур ва тушунчалар ҳамда саросимага олиб келишини қайд этиб, шу боис ҳар қандай вазиятда бу каби ноқонуний ҳаракатлардан тийилишни сўраган.
318views0replies
0

Комментарии