Поиск
RUUZ

Общество

Наманганда мактаб директори 64 ёшли ўқитувчининг бошига "калла қўйди" — видео

Директорнинг айтишича, ўша куннинг ўзида жабрланган ўқитувчининг ўғиллари ҳам 40 га яқин шериклари билан бирга келиб, директорга жароҳат етказган. Ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди.

811views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Наманганда мактаб директори ва ўқитувчиси ўртасидаги жанжал ҳақида хабар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан Косонсой туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилган.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 28 февраль куни соат 09:30да Косонсой туман ХТБга қарашли 2-сонли умумий ўртатаълим мактабида содир бўлган.
Аниқланишича, 1980 йилда туғилган мактаб директори ва 1959 йилда туғилган ўқитувчи ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан. Натижада директор ўқитувчининг юз қисмига боши билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Мактаб директорининг сўзларига кўра, воқеа содир бўлган кун 2-соат дарсда давомат тадбирини ўтказиш учун ўқитувчи дарс ўтаётган хонага кирган. Дарс бўлмаётган жараённи кўриб, бунинг сабабини ўқитувчидан сўраган.
"Ташқарига юр, бу ерда гаплашамиз деб, тортиб олиб чиқди. Кейин шу вақт ёқалашиб, тортишиб кетдик. Мен у кишини қасддан урганим йўқ, тўсатдан бўлди. Ўша кунни ўзида кечқурун мени ўғиллари чақириб, 40 га яқин шерикларини олиб келди. Муштлашув бўлди, жароҳат етказишди", - дейди директор.
64 ёшли ўқитувчи эса мазкур ҳолатни қуйидагича изоҳлади:
"Дарс ўтаётганимда директоримиз эшикни тақиллатмасдан, хонага кириб келди. Директор бор овози билан болаларга ҳам, менга ҳам бақирди. Кейин мен ташқарига чиқиб, менга бақиргин. Болаларни олдида мени ҳам, ўзингни ҳам ҳурматингни кетказмасдан дедим. Сўнгра ёқамдан ушлаб, калласи билан урганини биламан. Бурним қонаб, синиб кетди".
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жабрланувчининг аризасига асосан, туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.
811views0replies
0

Комментарии