Поиск
RUUZ

Криминал

ДХХ Навоийда 700 млн сўм олаётган фавқулодда вазиятлар ходимини қўлга олди

3 та вилоятда ер майдонларини ноқонуний сотишга уринган шахслар ДХХ томонидан ушланди.

159views0replies
0

Видеодан кадр

Навоий вилояти ДХХ ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Нурота туман ФВБ ходими деҳқончиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, ушбу хўжаликнинг 80 гектар ер майдонини харидорга 1 млрд сўмга сотишга келишиб, олдиндан 700 млн сўм олган вақтларида ушланди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Андижон шаҳридаги қурилиш фирмаси раҳбари шаҳар ҳокимлиги захирасида бўлган 14 сотих ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, танишлари орқали уни харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Самарқанд вилоятида кузатилган ҳолатда эса, Самарқанд туманида яшовчи 1982 йилда туғилган фуқаро туман ҳокимининг тегишли қарори билан унга деҳқон хўжалиги ташкил этиши учун узоқ муддатга имтиёзли равишда берилган 35 сотих ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари ёрдамида харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 45 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 25 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ, вилоят прокуратураси ҳамда ИИБ ходимлари томонидан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
159views0replies
0

Комментарии