Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда қурилиши ноқонуний олиб борилаётган объектлар маълум қилинди

Қурилиш вазирлиги пойтахтда ўтказилган ўрганиш натижаларини маълум қилди.

355views0replies
0

Қурилиш вазирлиги

Қурилиш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси пойтахтда хусусий инвесторлар ҳисобидан қурилаётган қатор кўп қаватли турар жой биноларининг ҳолатини ўрганиб чиқди. Қурилиш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Натижада тасдиқланмаган ва экспертиза органларининг ижобий хулосаси олинмаган лойиҳа ҳужжатларисиз қурилиш ишлари амалга оширилаётган қатор объектлар аниқланди. Хусусан, 
–  Олмазор тумани, Беруний кўчаси 8-уй (“HUMO SARBON” МЧЖ);
–  Яккасарой тумани, Ж. Шоший 2-тор кўчаси, 4-уй ва Аския кўчаси 36, 36/1-уйлар (“INSOFT INVEST” МЧЖ);
–  Олмазор тумани, Сағбон 30-берк кўчаси (“SНАУХ АJ INVESТ” МЧЖ);
–  Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 42-уй (“ZARAFSHON BUILDING” МЧЖ);
–  Сергели тумани, Сергели-5 мавзеси, М. Турсунзода кўчаси (“UCHTEPA QALQON” МЧЖ) томонидан амалга оширилаётган қурилиш ишларида камчиликлар аниқланган.
355views0replies
0

Комментарии