Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда тадбиркорлардан фойда солиғи учун олдиндан "аванс" ундирилди

Солиқ қўмитаси мазкур ҳолатни кескин қоралаб, бир қатор масъулларга чора кўрди. Ортиқча ундирилган фойда солиғи бўйича бўнаклар қайтарилиши маълум қилинди.

263views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, бир қатор тадбиркорлар ижтимоий тармоққа мурожаат қилиб, солиқ органлари томонидан бўлажак даромадлардан даромад солиғи учун "аванс" ундирилаётгани ҳақида маълум қилишди. Давлат солиқ қўмитаси мазкур ҳолатни кескин қоралаб, бир қатор масъулларга жазо тайинлади.
Маълум қилинишича, ушбу камчиликларга йўл қўйганликлари учун Солиқ қўмитаси масъул назорат департаменти бошлиғи Б.Муқимов ва Тошкент шаҳар бўлим бошлиғи О.Лутфиллаев эгаллаган лавозимларидан озод этилган. Шунингдек, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи Ю.Насимжанов ва бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Мирпўлатовнинг махсус унвонлари бир поғонага пасайтирилиб, интизомий жазо чораси белгиланган. Солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бошлиғи Х.Базаровга нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси тайинланган.
Қайд этилган ҳолатлар бўйича Тошкент шаҳар солиқ органларида махсус бошқарма томонидан хизмат текшируви ўтказиш ва натижалари бўйича ҳужжатларни ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига юбориш вазифаси топширилди.
"Ҳурматли тадбиркорлар, Солиқ қўмитаси қайд этилган ҳолатлар бўйича вақтида ахборот берган тадбиркорлик субъектларига миннатдорлик билдирган ҳолда, суммасидан қатъий назар келгусида қайд этиладиган ҳар бир ҳолат бўйича Солиқ қўмитасига ёки @dsq_anticorrupciya_bot'га мурожаат қилишингизни илтимос қилади", - дейилади қўмита хабарида.
263views0replies
0

Комментарии