Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада "ГАИ"ларни ҳайвоннинг қонидан бино бўлган дея ҳақоратлаган эркак қамалди

У йўлда ўз хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ ходимларини видеога олиб, уларни ҳақорат қилган.

244views0replies
0

Видеодан кадр

Бир неча кун аввал Фарғона вилояти Фурқат туманида бир эркак йўлда хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ ходимларини видеога олиб, уларни ҳақорат қилгани ижтимоий тармоқда тарқалди. Шундан сўнг, мазкур инспекторлар ҳақоратли сўзлар сабабли эркакнинг устидан судга мурожаат қилишган. Жиноят ишлари бўйича Фурқат тумани судида мазкур иш кўриб чиқилган.
"Мен стресс ҳолатда эдим. Тушунмовчилик бўлди шекилли видео босилиб кетди. Қилган ишимдан пушаймонман. Ҳаммадан узр сўрайман", - дейди судланувчи эркак.
Суд ҳукмига асосан, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан БҲМнинг 20 баравари миқдорида жарима жазоси, 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди ҳамда қамоқ харажати ундирилиши белгиланди.
244views0replies
0

Комментарии