Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омбори қирғоғидан одам суяклари топилди — видео

Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

993views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборида сув сатҳининг пасайиши оқибатида юзага чиқиб қолган одам суяклари акс этган видео тарқалди. Бош прокуратура UzNews.uz'га ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, тарқалган видеолавҳа юзасидан Бўстонлиқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилган.
Аниқланишича, ушбу қирғоқда бундан бир неча йиллар аввал, Бўстонлиқ туманидаги “Болодала” МФЙ ҳудудида жойлашган “Безгати боғ” қабристони бўлган. Ушбу қишлоқда яшовчи аҳоли шу қабристонга дафн этилган. “Чорвоқ” сув омборида сув сатҳининг кўтарилиши натижасида “Болодала” МФЙ ҳудудида жойлашган “Безгати боғ” қабристони сув остида қолиб, ҳозирда сув сатҳи пасайганлиги сабабли қабристондаги одам суяклари юзага чиқиб қолган.
“Чорбоғ” сув омборида ҳар йилнинг бошида сув сатҳи пасайиши натижасида бундай ҳолатлар кузатилиб турилиши маълум бўлди, - дейилади хабарда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
993views0replies
0

Комментарии