Поиск
RUUZ

Общество

Эртага Тошкентнинг бешта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Эртага Тошкентнинг бешта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади — манзиллар

449views0replies
0

UzNews.uz

"Ҳудудгаз Пойтахт" Матбуот хизматининг хабар қилишича, Юнусобод, Яшнобод, Олмазор ва Сергели туманлари газ таъминоти бўлими томонидан бир қанча таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Шу сабабли жорий йилнинг 28 март куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Юнусобод тумани
Аҳоли истеъмолчилари:
— "Ҳасанбой" МФЙ, Холис, Ҳамкоробод, Ҳамкоробод тор ва Ҳамкоробод 1-7 тор кўчаларидаги 400 та уй хўжаликларида;
— "Шарқ ҳақиқати" МФЙ 1-тор ва Ҳасанбой, Барака кўчаларидаги 330 та уй хўжаликларида ҳамда ҳудуддаги жами 34 та улгуржи истеъмолчиларида;
Яшнобод тумани
Аҳоли истеъмолчилари:
— Ғалабанинг 40 йиллиги 3-4 мавзесида жойлашган 30 та кўп қаватли уйлардаги жами 1 200 та аҳоли хонадонларида;
— "А.Темур" МФЙ ҳудудида жойлашган 120 та уй хўжаликларида.
Улгуржи истеъмолчилар:
— "JARQO'G'ON GAZ METAN'' МЧЖ;
— "NORTH LAND STORE" МЧЖ;
— "MIDDLE ASIA ROTOPLAST" МЧЖ;
— "KARVON YOʼL" МЧЖ;
— "KRAFT WOOD GROUP" МЧЖ;
— "SEOK TEA GLOBAL" МЧЖ;
— "JOSPH CAPITAL" МЧЖ;
— "ASIA PIPEPLAST" МЧЖ;
— "UZCARLSBERG" МЧЖ;
— "SAHOVAT NON" МЧЖ;
— "DACROS" МЧЖ;
— "STEEL PROPERTY CONSTRUCTION" МЧЖ;
— "ORIGINAL TECHNOLOGIES" МЧЖ;
— "ELALOM FOOD COMPANY" МЧЖ;
— "RAHSHONA-H.H.'' МЧЖ;
— "ARENA INT PETRO AND CHEMICALS" МЧЖ;
— "INTERMOBILGAZ'' МЧЖ;
Олмазор тумани
Аҳоли истеъмолчилар:
— ''Қизғалдоқ'' МФЙ 2-9 мавзесида жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 195 та аҳоли хонадонларида;
— Намунали кўп қаватли уйлардаги 8 та, 3-қаватли уйлардаги жами 600 та аҳоли хонадонларида.
Улгуржи истеъмолчилар:
— "Маркет" – 4 та;
— Офис – 5 та.
Сергели тумани
Аҳоли истеъмолчилар:
— Қурувчилар мавзесида жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 1 456 та аҳоли хонадонларида;
— Қурувчилар мавзесида жойлашган 12 та уй хўжаликларида.
Улгуржи истеъмолчилар:
— 1 та мактабгача таълим муассасаси;
— 4 та новвойхона;
— 2 та қаҳвахона;
— 5 та офис.
Шунингдек, Яккасарой тумани ҳокимлиги ҳам эртага соат 10:00 дан 18:00 га қадар туманда газ таъминотида тўхтатилишлар бўлиши ҳақида огоҳлантирган. Аммо, айнан қайси ҳудудларда газ таъминоти ўчирилиши ҳақида маълумот берилмаган.
449views0replies
0

Комментарии