Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда уйлардан бири яқинидаги кузатув камерасига гиёҳванд моддаларни қидираётган 28 киши тушиб қолди — видео

Фуқаролар уч кун давомида тунда ҳудудда яширилган "закладка"ни қидирган.

985views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар кўчада яширилган нарсаларни қидириб юрганлиги акс этган видео тарқалган эди.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, воқеа жорий йилнинг 20 март кунига ўтар кечаси тахминан соат 01.25да, 24 март куни соат 21:10 да ва 25 март куни соат 22:10 да Учтепа тумани "Давлатобод" маҳалласидаги хонадонлар ёнида содир бўлган.
Олиб борилган ўрганишлар жараёнида 28 нафар фуқаронинг шахси аниқланган. Улар ўз кўрсатмаларида шу ҳудудда яширилган ("закладка") гиёҳванд моддаларни интернет орқали берилган "локация" ёрдамида қидириб топганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
"Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади",- дейилади хабарда.
985views0replies
0

Комментарии