Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонликларни ҳафта ўртасида ёмғирли об-ҳаво кутмоқда — Ўзгидромет

Синоптиклар март ойининг сўнги ҳафтасида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

236views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Эртага республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Чоршанба куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Жума куни ҳам Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати 27-28 март кундуз кунлари +22...+27 даража, кечалари +9...+14 даража, 29-31 март кундуз кунлари +20...+25 даража атрофида бўлади. Шу кунларда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзони билан кузатилиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 28-31 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлиб, вақти-вақти билан ўзгариб туради. 27-28 мартда ёғингарчилик кутилмайди, аммо, 29-30 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол асосан кучсиз эсиб, фақат 29 мартда 12-15 м/с.гача кучайиши мумкин.
Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати 27-28 мартда кечалари +9...+11 даража, кундузлари +24...+26 даража, 29-30 мартда кечалари +11....+13 даража, кундузлари +20...+22 даража бўлади.
236views0replies
0

Комментарии