• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 27 марта 2023

Қорақалпоғистонда поезд одамни босиб кетди

Поезд уриб юбориши натижасида 44 ёшли фуқаро вафот этган.

386
0
t.me/Kar24Uz

"Поезд темирйўл рельсида одамни босиб кетди" номли хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Транспорт прокуратураси муносабат билдирди.

Жорий йилнинг 24 март куни соат 16:00 ларда 053-сонли “Қўнғирот-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поезди “Элликқалъа-Тўрткўл” бекатлари оралиғида ҳаракатланиб келаётган вақтда, 1979 йилда туғилган фуқаро Х.Ш. эҳтиётсизлиги оқибатида поезд йўлига чиқиб қолган ва поезд уни босиб кетган.

Олган тан жароҳатлари натижасида фуқаро Х.Ш. воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан Оролбўйи транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

386
0