Поиск
RUUZ

Криминал

Ўзбекистон Интерполи томонидан қидирилаётган жиноятчи Швецияда ушланди

Тошкент ва Стокгольм Интерпол ММБнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида, илк бор Швециядан жиноятчи Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

547views0replies
0

ИИВ

Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан халқаро қидирувда бўлган шахсни экстрадиция қилиш Швециядан биринчи марта амалга оширилди, дея хабар бермоқда ИИВ ахборот хизмати.
Тошкент ва Стокгольм Интерпол Миллий марказий бюроларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида Швециядан биринчи марта жиноятчи Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.
«Қидирилаётган шахс ноқонуний бойиш мақсадида бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, пухта ўйланган режага мувофиқ, тегишли ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали кўчмас мулкни сотиш билан шуғулланган ва ўзининг ушбу фирибгарлик ҳаракатлари орқали катта моддий зарар етказган.
Олинган маълумотларга кўра, жиноятчи Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳудудида яширинган, аммо тезкор-қидирув тадбирлари давомида қидирувдаги шахс Швеция ҳудудида аниқланган ва ҳибсга олинган», — дейилади хабарда.
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг экстрадиция тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилганидан сўнг, жиноятчи Интерпол ММБ ходимлари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинди.
547views0replies
0

Комментарии