Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда икки кишини $24 минг эвазига Канадага юбормоқчи бўлган аёл ушланди

Аёл ўзининг яқин ҳамтовоғи билан жиноий тил бириктириб, ҳар бир фуқародан $12 минг талаб қилган.

150views0replies
0

Cамарқанд вилояти ИИБ

Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, 1974 йилда Тойлоқ туманида туғилган, муқаддам судланган, ҳозирда Самарқанд шаҳрида яшовчи Ж.Ш. ўзининг яқин алоқадаги таниши билан жиноий тил бириктириб, маҳаллий фуқаронинг ишончига кирган ҳолда у ва унинг қариндошини Канада давлатига юборишни ваъда қилган. У ушбу хизматлари эвазига ҳар бир фуқаро учун 12 минг АҚШ долларидан жами 24 минг АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.
Ж.Ш. сўралган пулдан 4 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
150views0replies
0

Комментарии