• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 27 марта 2023

Тошкентда 21 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Malibu-2 ЙТҲга учради

Ҳодиса Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди қаршисида содир бўлган.

453
0
Ижтимоий тармоқ

Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йил 26 март куни соат тахминан 21:00 ларда Шота Руставели кўчасидаги Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди қаршисида 2002 йилда туғилган А.Ш. Malibu-2 русумли автомашинасини бошқариб келаётиб, рул бошқарувини йўқотиши сабаб машина йўл четидаги тўсиққа урилган. Натижада, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. 

Автомашина йўловчиси 2006 йилда туғилган A.A.га шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

453
0