Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 23 март куни тахминан соат 17:00да содир бўлган.
Аниқланишича, 1990 йилда туғилган спортчи Т.Х. Янгиҳаёт туманида ўзининг уйида ўзаро келиб чиққан тортишув сабабли турмуш ўртоғи 1995 йилда туғилган Т.Д.ни уриб, тан жароҳати етказган.
Шундан сўнг, 25 март куни Т.Х. 2016 йилда туғилган фарзанди Т.Х.ни ҳам калтаклаган. Натижада, 7 ёшли ўғли тан жароҳати олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
"Ҳозирда Т.Х. маъмурий тартибда ушланган. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади",- дейилади хабарда.