Поиск
RUUZ

Реклама

Asialuxe Travel миллий туроператори камондан отиш бўйича Ўзбекистон чемпионатига ҳамкорлик қилди

Спорт – бу миллат соғлиги ва ютуғидир. Asialuxe Travel миллий туроператори ҳам спортдаги ташаббусларни, ҳам профессионал спорт муваффақиятларига интилишларни қўллаб-қувватлайди.

216views0replies
0

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида камондан отиш бўйича Ўзбекистон чемпионатининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Спортнинг ушбу тури буюк ота-боболаримиз Амир Темур, Мирзо Бобур ва Жалолиддин Мангубердидан мерос бўлиб қолган олимпия ўйини ҳисобланади.
Asialuxe Travel компанияси Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан биргаликда Ўзбекистон камондан отиш федерацияси спортчиларини қўллаб-қувватламоқда.
Ҳамкорликнинг асосий мақсади – бу ёш профессионал спортчиларни спорт ютуқларида қўллаб-қувватлаш ва 2024 йилда Парижда ўтказиладиган Ёзги Олимпия ўйинларига лицензия олишдир.
Профессионал мураббийлар бошқаруви остида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан бўлган 140 дан ортиқ спортчилар ўз иқтидорларини синаб кўришди ҳамда индивидуал, аралаш ва жамоавий беллашувларда 36 та ютуқли ўринларга, шунингдек, 16 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида 30 метр масофадан отиш ва 16 ёшдан катта иштирокчилар ўртасида 70 метр масофадан отиш бўйича курашди.
Asialuxe Travel миллий туроператори компания номидан барча қатнашчиларни мусобақа якуни билан табриклади ва ғолибларга эсдалик совғалари берди.
Asialuxe Travel – сизнинг миллий туроператорингиз!
Сайт: asialuxe.uz
Telegram-канал: t.me/Asialuxe
Қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel
Реклама ҳуқуқи асосида
216views0replies
0

Комментарии