Поиск
RUUZ

Общество

Фанлар академияси саратонга қарши дори ҳақида қўшимча маълумот берди

Ташкилотнинг тушунтиришича, препарат қарияларда простата саратонини даволашда самарали эканлиги исботланган.

525views0replies
0

ЎзА

Ўзбекистон олимлари саратон касаллигини даволашда самарали бўлган "Лютеций - 177" препаратини рўйхатдан ўтказди ва ишлаб чиқарди. Бу ҳақда аввалроқ Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти директори, техника фанлари доктори, профессор Илҳом Содиқов ЎзАга берган интервьюсида маълум қилганди.
Унинг таркибида радиоизотоп ва простата ўзига хос мембранаси билан бириктирилган «Антиген - 617» оқсил моддаси мавжуд.
Фанлар академияси ушбу дори кекса эркакларда простата саратонини даволашда самарали эканлигини тушунтирди ҳамда бир қатор ОАВларда ушбу дори ҳақидаги маълумотлар нотўғри берилганлигини маълум қилган.
"Ушбу мақола бошқа бир қатор нашрларда ниҳоятда қисқартирилган ҳолда қайта нашр этилган. Фуқароларда бу дори барча саратон касалликларини даволайди, деган фикр уйғонган. Асл мақолада айтилишича, дори воситасининг 1 та дозаси 1,5 минг ($1500) АҚШ доллари деб ёзилган бўлса, баъзи сайтларда унинг нархи 1,5 доллар деб 1000 марта камайтириб, нотўғри кўрсатилган", — дейилади хабарда.
Шунингдек, ушбу препарат таркибида радиоактив модда борлиги ва дорихоналарда сотилмаслиги қайд этилган.
"Дори фақат ПEТ (позитрон эмиссия томографияси) ёрдамида беморлар текшириладиган ва ташхис қўйиладиган шифохона ва клиникаларга етказилади. Агар беморнинг касаллигини "Лютеций - 177" препарати билан даволаш мумкин бўлса, клиника керакли дозани белгилайди. Даволаш фақат шифохонада, махсус гамма камералар ёрдамида мутахассислар назорати остида амалга оширилади. Беморлар ушбу дорини дорихонада сотиб олиб, ўз-ўзини даволай олмайди", — дея хулоса қилди Фанлар академияси.
525views0replies
0

Комментарии