Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда олти маротаба 8 баллгача зилзила содир бўлган — сейсмолог

Содир бўлган зилзилалар оқибатида жами 16 киши қурбон бўлган, 54 киши жабрланган.

292views0replies
0

АОКА

Ўзбекистон геологик жойлашувига кўра, Ўртаер денгизи - Осиё сейсмик камарида жойлашган. 1900 йилдан шу кунга қадар 60 дан ортиқ кучли ва ҳалокатли (магнитудаси 5 дан юқори бўлган) зилзилалар содир бўлган. Бу ҳақда бугун, АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази бошлиғи Қахрамон Қўчқоров маълум қилди.
Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази томонидан Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда жорий йилнинг 1 январь санасидан бугунги кунгача магнитудаси М= 2.8-6.8 бўлган 250 дан ортиқ зилзила қайд этилган. Иқтисодий зарар эса 84 млрд сўмни ташкил этган.
Сўнгги 10 йилда юз берган 6-8 балли олтита зилзилада жами 16 киши қурбон бўлган, 54 киши жабрланган.
292views0replies
0

Комментарии